KPI бўйича навбатдаги учрашувлар Каттақўрғон туманида ўтказилди
05.11.2020 - 20:00Давлат бошқаруви тизимига замонавий, инновацион усул ва воситаларни кенг жалб этган ҳолда давлат фуқаролик хизматчиларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда амалга оширилаётган фаолият натижадорлигини белгилаш юзасидан вилоятдаги барча туман ва шаҳар ҳокимликларида KPIни жорий этиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилмоқда.
Зеро, бугунги кунда натижадорлик ва самарадорлик барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий мезонига айланмоғи лозимдир.