Меҳр улашилиб, ғамхўрлик кўрсатилди

Image_tadbir: 
[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

    Мамлакатимизда эътиборга муҳтож инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Каттақўрғон туманидаги “Наврўз” маросимлар масканида бўлиб ўтган тадбирда ана шундай юксак инсоний фазилатлар ўз ифодасини топди.

    Байрамона кайфиятда 140 нафар имконияти чекланган кишилар иштирок этган тадбирда туман тиббиёт бирлашмаси томонидан  5 нафар имконияти чекланган кишиларга ногиронлик аравачалари, 10 та ҳасса ҳамда 2 та эшитиш мосламалари берилди. Бундай хайирли ишдан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши аъзолари ҳам четда қолмади. 3 нафар имконияти чекланган ёшларга ногиронлик аравачаси, 2 та қўлтиқ таёқ ҳамда 3 та эшитиш мосламалари улашилди.  

- Мен давлатимиз томонида кўрсатилаётган бундай ғамхўрликлардан жуда хурсандман, - дейди "Чароғон" маҳалласида истиқомат қилаётган 21 ёшли Гуллола Худойбердиева. – Ўзим биринчи гуруҳ ногирониман, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши доимо мендан хабар олиб туради. Ҳаётий қизиқишларим билан ўртоқлашиб, муаммоларим бўйича фикрлашадилар.
 

 Шундан сўнг, тумандаги бир қатор ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳам меҳр ва эътибор кўрсатилди. 13 нафар уй шароитида туғилиб, туғилганлик гувоҳномаси олмаган оила фарзандларига гувоҳномалар берилган бўлса, 21 нафар фуқароларга ўй-жойлари учун расмийлаштирилган кадастр ҳужжатлари топширилди.  20 та кам таъминланган оилаларга суюлтирилган газ тўлдирилган балон ва газ плиталари тарқатилди.
   Бир пиёла чой устидаги суҳбат ва концерт дастури иштирокчиларга янада юқори кайфият улашди.
  

Ушбу хайрия тадбири билан уланиб кетган “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” да 150 дан зиёд уюшмаган ёшлар иштирок этишиб, ўзларига мос иш ўринлари танлаш имкониятига эга бўлишди. Тумандаги 140 та корхона ва ташкилотлари ўзларидаги мавжуд 364 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.
  

- Бугунги ярмаркада кўплаб ёшлар ўзларига мос иш топдилар, - дейди Янгиқўрғонча қишлоғида истиқомат қилувчи Фотима Қаҳҳорова. – Мен ҳам ўз мутахассислигим ҳамширалик йўналишида тиббиёт бирлашмаси тизимига ишга қабул қилиндим. Насиб этса халқимиз саломатлигини сақлаш йўлида астойдил меҳнат қиламан.
 
   Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан вакиллар ва туман ҳокимлиги ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM