Э Ъ Л О Н

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 май кунги №147-сонли «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида ер участкалари беришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» қарори ижросини таъминлаш юзасидан Каттақўрғон тумани бўйича:

1. О.Махмудов массиви ҳудудидан 1 та лойиҳа жами 119,3 гектар, сувли ер 89,3 гектар,

2. М.Улуғбек массиви ҳудудидан 2 та лойиҳа жами 171,6 гектар, сувли ер 165,5 гектар,

3. Зарафшон массиви ҳудудидан 2 та лойиҳа жами 135,7 гектар, сувли ер 116,8 гектар,

4. Бустон массиви ҳудудидан 1 та лойиҳа жами 79,7 гектар, сувли ер 72,9 гектар,

5. Б.Турон массиви ҳудудидан 1 та лойиҳа жами 78,0 гектар, сувли ер 73,0 гектар ер майдонлари пахта-ғаллачилик ва чорвачилик йўналишларида;

     Туман ҳокимлиги захираси хисобидаги ер майдонлари фермер хўжалиги ташкил қилиш учун танловга куйилади. Танловга юридик ва жисмоний шахслар қатнашишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

     Тендер танлови туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтади.

     Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини  кўриб чиқувчи комиссияси.

    Н.Мирзаев,

        Туман ер ресурслари ва давлат кадастри

         бўлими бошлиғи в.в.б, комиссия котиби.      

               

2015-2021 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM