Жорий йил 5 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари Абдуғаффор Қирғизбоев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Каттақўрғон туманида ҳам бўлди.
Департамент раҳбарини Каттақўрғон тумани ҳокими в.в.б Қиличбек Худойбердиев ва Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимовлар кутиб олдилар.
Раҳбарлар Каттақўрғон тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлари самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг фаолияти билан яқиндан танишиб, келгусида аҳамият қаратилиши лозим бўлган устувор вазифалари ва режалари ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.