Замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда очиқ танловлар асосида давлат харидларини амалга ошириш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 137-модда; 2012 й., 31-сон, 357-модда, 36-сон, 411-модда)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида» 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 260-сонли қароригаасосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 36-сон, 411-модда)

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2011 йил 1 апрель,

100-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарорига 
1-ИЛОВА

Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси ишчи органининг (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) асосий вазифалари, функциялари ва ишларини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ишчи орган ҳисобланади.

II. Ишчи органнинг асосий вазифалари ва функциялари

3. Қуйидагилар ишчи органнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат харидлари бўйича ахборот базасини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш, давлат харидларини амалга оширишда нархларни шакллантириш жараёнини назорат қилиш;

Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб аталади) қонун ҳужжатлари билан унинг ваколатига киритилган масалалар бўйича материалларини ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари жараёнида иштирок этувчи бошқа ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ҳукумат комиссияси қарорлари бажарилишини назорат қилиш;

давлат харидлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда қатнашиш.

4. Қуйидагилар ишчи органнинг асосий функциялари ҳисобланади:

давлат харидлари бўйича ахборот базасини, шу жумладан давлат харидлари бўйича бюджет маблағлари олувчилар томонидан жойлаштириладиган буюртмалар, шунингдек бюджет маблағлари олувчилар томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га нархлар бўйича маълумотларни шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш;

Ҳукумат комиссиясининг қонун ҳужжатлари билан унинг ваколатига киритилган масалалар, шу жумладан товарлар (ишлар, хизматлар) давлат харидларининг ҳар бир тури бўйича кичик бизнес субъектлари, давлат бюджети ҳамда марказлаштирилган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштириладиган ташкилотлар учун квоталар белгилаш масалалари бўйича қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;

давлат харидлари жараёнини ва мамлакатимиздаги кичик бизнес субъектлари учун ажратиладиган квоталарнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, Ҳукумат комиссиясининг кўриб чиқишига киритиш учун таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлаш;

Ҳукумат комиссиясининг қарорлари ва топшириқларини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти тегишли органларига, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари жараёнида иштирок этувчи бошқа ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектларга етказиш, шунингдек уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари тўғрисидаги ягона республика махсус ахборот порталини юритиш учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига зарур ахборотларни тақдим этиш;

давлат харидлари жараёнини белгилайдиган, шунингдек кичик бизнес субъектларининг товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш юзасидан давлат буюртмалари олишини кенгайтиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш, давлат харидларини жойлаштиришда ошкоралик, аниқ-равшанлик ва рақобат муҳити қўллаб-қувватланишини таъминлаш;

кичик бизнес субъектлари учун ажратиладиган квоталар бўйича давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) гуруҳлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлашда қатнашиш;

давлат харидлари соҳасида халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда, халқаро ташкилотлар билан ўзаро алоқани ва ҳамкорликни ташкил этишда қатнашиш.

III. Ишчи органнинг ҳуқуқлари

5. Ишчи орган ўзига юкланган вазифаларга ва бажарадиган функцияларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур материалларни олиш;

давлат харидлари жараёни қатнашчиларидан кичик бизнес субъектлари учун ажратилган квоталарни бажаришга тааллуқли ахборотларни сўраб олиш.

6. Ишчи орган давлат харидларини амалга оширишда, шу жумладан бюджет маблағлари олувчилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олишда нархлар ошириб юборилган ҳолатлар аниқланган тақдирда мавжуд материалларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига топшириши шарт.

IV. Ишчи орган ишларини ташкил этиш

7. Ишчи орган ўз ишларини ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, шунингдек Ҳукумат комиссияси топшириқларига мувофиқ олиб боради.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 260-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 36-сон, 411-модда)

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарорига 
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини харажатларини маблағ билан таъминлаш (тўлаш) тартибига қуйидаги мазмундаги 381-банд қўшилсин:

«381. Ўз бўлинмалари учун марказлаштирилган харидни амалга оширадиган бюджет ташкилотлари раҳбарлари давлат харидларини ташкил этиш ва самарали амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шахсан жавоб берадилар».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги Низомда:

а) 5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача тенг суммадаги битта контракт бўйича етказиб беришларни амалга оширишда харидлар буюртмачи томонидан ташкил этиладиган махсус комиссия қарорига кўра қуйидаги йўллар билан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тендер савдолари ўтказмасдан (ушбу Низомнинг 54-бандида назарда тутилган ҳоллардан ташқари) амалга оширилади»;

б) 51-бандда:

3-кичик банддаги «энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан» сўзлари «300 АҚШ долларига тенг» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-кичик банддаги «тегишли молия органлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда молия органлари деб аталади) билан» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) қуйидаги мазмундаги 53 ва 54-бандлар қўшилсин:

«53. Рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган марказлаштирилган манбалар ҳисобига давлат харидларини амалга оширадиган ташкилотлар махсус ахборот порталида, мазкур Низомнинг 51-банди 1, 3-9-кичик бандларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, товарлар етказиб берувчи, ишларни бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчини аниқлаш санасигача камида 30 кун олдин келгуси харидлар тўғрисида, шунингдек биржа савдоларида товарлар харид қилиш ва Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган бошқа ҳолатлар тўғрисидаги эълонни жойлаштириши шарт.

54. 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача суммага битта контракт бўйича рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган товарлар, ишлар ва хизматларнинг айрим турлари давлат харидлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкил этиладиган электрон аукцион савдолар орқали амалга оширилади, ушбу Низомнинг 51 банди 1, 3 — 9-кичик бандларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек товарларни биржа савдоларида харид қилиш ва Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган бошқа ҳоллар бундан мустасно»;

г) 47-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«тендерга камида учта қатнашчининг таклифи тақдим этилса»;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«кичик бизнес субъектлари учун ажратилган квоталар бўйича ўтказиладиган тендер қатнашчилари орасида ушбу тоифа ташкилотлар бўлмаса»;

д) 55-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Бошқа тенг шароитларда кичик бизнес субъектларига афзаллик берилади».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш устидан назоратни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги ПФ-3161-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 69-модда):

а) 1-банддаги «71 нафардан» сўзлари «унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари сонини тегишли равишда қисқартириш ҳисобига кўрсатилган ходимлар сонини 4 нафарга кўпайтиришни назарда тутган ҳолда 73 нафардан» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «17» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин;

в) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сон қарорига 
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ