Тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабат

2018 йилда жами 191 кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 875 та (вилоятдаги улуши 4,2%) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олинган бўлиб, шундан
842 таси ёки 96,2 фоизи фаолият кўрсатмоқда (33 таси ёки 3,8 % турли сабабларга кўра фаолияти тўхтатилган).

Фаолият кўрсатаётган 842 та кичик бизнес субъектларининг 
227 таси савдо (улуши 27%), 154 таси саноат (18,3%)
87 таси қурилиш (10,3%), 81 таси яшаш ва овқатланиш хизмати (9,6%)
27 таси ташиш ва сақлаш хизмати (3,2%), 8 таси соғлиқни-сақлаш соҳаси (1%), 7 таси ахборот ва алоқа хизматлари (0,8%)ҳамда 281 таси тадбиркорликнинг бошқа соҳаларида фаолият кўрсатмоқда.

2018 йил авомида 1826 та тадбиркорлик субъектларига 75,599 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилган.

 

Жумладан,

саноат тармоқларни ривожлантиришга 50 млн. сўм;

қишлоқ хўжалигига 64,101 млрд. сўм;

савдо ва умумий овқатланишга 1,527 млрд. сўм;

қурилишга (бино ва иншоатлар қуриш ва сотиб олиш учун) 912 млн. сўм;

маиший хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасига 410 млн. сўм;

траснпорт ва алоқа соҳасига 617,1 млн. сўм;

ҳунармандчилик соҳасига 51 млн. сўм;

"Ёшлар - келажагимиз" дастури доирасида 2,362 млрд. сўм;

“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури мувофиқ 5,569 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Шу билан бирга, ҳудуд (сектор) раҳбарларига тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш бўйича шахсий жавобгарлик вазифаси юклатилиб, ушбу орқали 2019 йилда янги солиқ Концепциясига мувофиқ тушум манбасини кенгайтириш вазифаси юклатилган.

       Жумладан, 2019 йил якунига қадар 1-секторда 55 та, 2-секторда               19 та, 3-секторда 25 та ва 4-секторда 17 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш белгиланган.

 

2015-2019 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM