Эълонлар

                                                   Ҳисоботларни топширайлик

  • Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари ( тижорат кичик корхоналар ва микрофирмалари,хусусий уй-жой эгалари ширкатлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлардан ташқари), “1-mehnat shakli” (чораклик) давлат статистик ҳисоботини 2019 йилнинг 6 апрелидан  кечиктирмай статистика органига электрон шаклда тақдим этишлари шарт.

  Каттакургон туман статистика бўлими бошлиғи :                       Н.Жўраев


 

Каттақўрғон туман сектор раҳбарларига мурожаат, таклиф ёки мулоҳазаларингиз борми?

Унда қуйидаги телеграм мессенджерлари орқали билдиришингиз мумкин:

Туман ҳокими (Бахрамов Аъзамхон Усмонович): (97)286-90-06
Туман прокурори (Хожаев Ойбек Отаназарович): (93)922-01-05
Туман ИИБ бошлиғи (Отамуродов Абдували Саидмуродович):(94)240-58-02
Туман ДСИ бошлиғи (Қулмирзаев Акбарали Абдуғаниевич): (93)720-68-68


ТУМАН ҲОКИМИ БАХРАМОВ АЪЗАМХОН УСМОНОВИЧНИНГ

+99897 286-90-06 РАҚАМЛИ ТЕЛЕГРАМ МЕССЕНЖЕРИ ИШГА ТУШДИ.

Мазкур телеграм мессенжер халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиш, жойлардаги ҳақиқий аҳвол тўғрисида аниқ маълумотлар олиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тизимли ишларни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.

Мессенжер орқали фуқаролар нафақат шахсий, балки тумандаги барча ижтимоий-иқтисодий соҳаларда учраётган муаммоларни кўтариб чиқишлари мумкин.



Тижоратчи ташкилот  бўлган юридик шахслар  (кичик корхона ва микрофирмалар, фермер хужаликлари, банклар, суғурта ташкилотларидан ташқари), тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг аолҳида бўлинмалари 1-moliya shakli (ойлик) Ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги Давлат статистика ҳисоботини www.stat.uz ёки www.samstat.uz веб-сайтларига жойлаштирилган еStat 3.0 дастури орқали электрон кўринишда ҳар ойнинг 18-санасидан кечиктирмасдан, хато ва камчиликларсиз тақдим қилиши лозимлигини эслатиб ўтамиз.

Рўйхат бўйича:

"KATTAQO'RG'ON PAXTA TOZALASH AJ" aksiyadorlik jamiyati

"KATTAQO'RG'ON TUMAN FERMER XO'JALIKLARIGA BUXGALTERIYA HISOBI VA HISOBOTINI YURITISH MARKAZI" unitar korxonasi

Mas`uliyati cheklangan jamiyati shaklidagi "KATTAQO`RG`ON PARRANDA" O'zbekiston-Birlashgan Amirliklari qo'shma korxonasi

 

Каттақўрғон туман статистика

бўлими бошлиғи:                                             Н.Жўраев


2018 йил учун “Микрофирма ва   кичик  корхоналарнинг фаолияти тўғрисида”ги  1-КВ  shakli  (йиллик) давлат статистика ҳисоботини тақдим қилувчилар томонидан ҳисобот  интизомига риоя қилиниши ва сифатли статистик маълумотларни тайёрлашни таъминлаш мақсадида 2019 йил 16 январ куни соат  15:00 да  Каттақўрғон туман статистика бўлимида ўқув  амалий семинар  ўтказилади. Туманда фаолият кўрсатаётган барча корхона ва ташкилотлар  иштирок этишларингизни  сураймиз.

Каттақўрғон туман статистика

бўлими бошлиғи:                                             Н.Жўраев


Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) 1-mehnat shakli (йиллик) Давлат статистика ҳисоботини www.stat.uz ёки www.samstat.uz веб-сайтларига жойлаштирилган еStat 3.0 дастури орқали электрон кўринишда 2019 йилнинг 1 февралидан кечиктирмасдан, хато ва камчиликларсиз тақдим қилиши лозимлигини эслатиб ўтамиз.

Каттақўрғон туман статистика

бўлими бошлиғи:                                             Н.Жўраев


2015-2019 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM