Туман ҳокимлигининг вазифалари ва функциялари

Қарорни юклаб олиш имконияти;

Каттақўрғон туман ҳокимлиги бошқарув аппарати, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги

Низомларни ҳамда бошқарув аппарати ҳодимларининг функционал вазифаларини тасдиқлаш тўғрисида

(Yuklab olish PDF 902 KB) 


Туман ҳокимлиги функциялари, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Каттақўрғон туман ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисида
НИЗОМ
 

Туман ҳокимининг 2018 йил 10 сентябрдаги

     Қ-1585-сонли қарорига 1-илова

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўгрисида”ги ПҚ-2691-сонли қарорига мувофиқ туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг (кейинги ўринларда бошқарув аппарати деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси 1 Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, халқ депутатлари туман Кенгаши мажлисларини унинг регламентига мувофиқ тайёрлайди, халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора- тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади.
Бошқарув аппарати халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.

4. Бошқарув аппарати ўз фаолиятини ҳокимнинг раҳбарлигида амалга оширади.

5. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистои Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Бошқарув анпаратининг вазифалари ва функциялари

6. Қуйидагилар бошқарув аппаратининг вазифалари ҳисобланади: ҳокимнинг Ўзбекистон Реснубликаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларида, Вазирлар Маҳкамасинииг қарор ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;
Туман, шаҳарлар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, таркибий ва институционал ўзгартиришлар, маҳаллий бюджетлар ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ Туман, шаҳарлар ва туманларни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Туман, шаҳарлар ва туманларда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш, иқтисодиётда, энг аввало, саноатда ва қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларга доир тизимли чора- тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Туман, шаҳарлар ва туманларнинг субвенция олишини қисқартириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигиии ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органларининг масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ҳудудий инвестиция дастурлари, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дастури, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурлари, янги иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилиши мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;
худуд иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;
қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан тизимли таҳлилни ташкил этиш;
аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш