Тез-тез бериб туриладиган саволлар

Савол: Баъзан фуқаролик паспортини маълум бир манфаатдорлик эвазига гаровга бераётган шахсларни кўриб қоламан. Айтингчи, фуқаролик паспортини гаровга бериш ёки уни гаровга олиб қўйиш қонунан мумкинми?

Мурожаатчи: Ю. Пардаев, Пайшанба шаҳарчаси.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Ва­зирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қаро­ри  билан тасдиқланган Ўзбе­кистон Республикаси фуқароси­нинг био­метрик паспортини ва 16 ёш­га тўлмаган шахслар учун фуқа­ролиги бўлмаган шахслар­нинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом та­ла­бига кўра, фуқаро ёки фуқа­ролиги бўлмаган шахс ва улар­нинг қонуний вакиллари паспорт ва ҳаракатланиш ҳуж­жатини эҳтиётлаб сақлаши ке­рак. 

Пас­порт ёки ҳаракатланиш ҳужжа­тини олиб қўйиш (Ўзбе­кистон Республикаси қонун ҳуж­жат­ларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), шу­нингдек гаровга топшириш ва бошқа шахсларга бериш тақиқ­ланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғри­сидаги кодекснинг тегиш­ли моддасига кўра, фуқаролар­дан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки пас­портларни гаровга олиш энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Саволга ҳуқуқшунос Н. НОРМАТОВА жавоб берди.


САВОЛ