Туманнинг инвестицион салоҳияти (юклаб олиш).
КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИДА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ САЛОҲИЯТИ
2017 йилда хорижий инвестициялар жалб этилмаган. 2018 йилга қиймати 368.5минг долларлик хорижий инвестиция жалб этилилган. 2019-2020 йиллардада жами 220.7 млн. АҚШдоллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш режалаштирилган.
Жумладан, Хитой инвестицияси иштирокида “HENGYUAN CEMENT” ҚК тўғридан-тўғри инвестиция ҳажми 420 млн АҚШ долларини ташкил қилувчи йиллик қуввати 2.4 млн тонна бўлган цемент заводи қурилиши бошланди. Завод қурилишининг биринчи босқичи 2018-2020 йилларда амалга оширилади ва бу босқичда 220 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига йиллик қуввати 1.2 млн тонна бўлган дастлабки блок ишга туширилади. Иккинчи босқич 2020-2023 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб 200 млн АҚШ долларлик тўғридан-тўғри инвестиция киритиш орқали йиллик қуввати 1.2 млн тоннани ташкил этадиган иккинчи блок ишга туширилади. Ушбу лойиҳа тўлиқ амалга оширилиши натижасида жами 600 дан зиёд янги ишчи ўринлари ташкил қилинади.
Бундан ташқари “Stoun holding group” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси ташкил этилди. Натижада 1 млн 120 минг долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб мармар плиталар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш имконияти вужудга келади.
Халқаро молия ташкилотлари томонидан2018 йилда туманимиздаги 11 талойиҳага жами 3 млн 109 мингдолларлик имтиёзли шартлар асосида кредитлар ажратилди. Бунинг натижасижа туманимизга 7 тачорвачилик фермер хўжаликлари томонидан четдан 550бош зотли қорамоллар келтирилди ҳамда ҳар бирида камида 200 бош қорамолларни сақлаш қувватига эга замонавий типдаги чорва фермалари ташкил этилди.“Файз баширбек юксалиш” МЧЖ томонидан 150 минг долларлик қуруқ мевани қайта ишлаш ускунаси олиб келинди. 3 та корхонага 2 млн 280 минг доллар миқдорида кредитлар ажратилиши натижасида Корея ва Хитой давлатининг 6 гектарликзамонавий иссиқхоналари қурилиши бошланган бўлиб жорий йилнинг 3-чорагида ишга туширилади. “Отажон ширинликлари” ХК томонидан бир кунда 10 тонна сутни қайта ишловчи 9 хил турдаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 200 минг долларлик Хитой давлатнинг замонавий ускунаси келтирилмоқда.
Ушбу йўналишда 2019 йилда амалга оширилиши белгиланган 14 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, лойиҳаларнинг умумий қиймати 13 млн. 470 минг долларни ташкил этади. Шундан 10 млн. 720 минг доллар халқаро молия ташкилотлари кредитларини ўзлаштириш кўзда тутилган. Натижада 109 нафар янги иш ўринлари яратилади. Жумладан, умумий майдони
8 гектар бўлган 4 та замонавий замонавий иссиқхона – кредит миқдори 3 млн. 900 минг доллар, жами 700 бош қорамол парвариш қилишга мўлжалланган 3 та чорвачилик хўжалиги – кредит миқдори 2 млн.110 минг доллар, умумий сиғими
10 500 тонна бўлган 4 та музлаткичли омборхона – кредит миқдори 3 млн. 500 минг доллар, 700 тоннасутни қайта ишлаш қувватига эга 1 та қайта ишлаш корхонаси – кредит миқдори 110 минг доллар, 80 гектар майдонда интенсив боғ ташкил этиш – кредит миқдори 1 млн. доллар бўлган лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.