Зиёратгоҳлар

Хожа Абул Ҳасан Андоқий

Ҳижрий 460 – 552  Милодий  1067 – 1159

  1. Зиёратгоҳ номи ва манзили: Каттақўрғон тумани Андоқсой маҳалласи Андоқ қишлоғи.
  2. Зиёратгоҳ тарихи: Ўз даврининг авлиёси саналмиш Юсуф Ҳамадонийга иккинчи халифа даражасига кўтарилган Хожа Абул Ҳасан Андоқий Бухорода таҳсил олган илми толиблардан эди. Улзот машҳур фиқҳ олими Абулкарим ибн Ҳанифа Андоқийни неварасидир. Биз Фахриддин Алисафийнинг “Рашахотул – Айнул Ҳаёт” асаридан Андоқий ҳақидаги Ушбу сўзларни топишга муваффақ бўлдик. Улзот одамларни илм бериб тарбиялаган Аллоҳ Таоло йўлига даъват қилишда ва поклик эгаси бўлишга ўргатган. Андоқий узоқ ибодат қилувчи бўлиб, Пайғамбаримиз суннатларига эргашган эди. Бир неча йил устозлари Юсуф Хамадоний билан Боғдод ва Хоразмга бориб ваз ва насиҳатлар ўқиганлар. Хўжа Абул Хасан Андоқий Юсуф Хамадонийни Ахмат Яссавий, Абдухолиқ Ғиждивоний сингари шуҳратли шогирдларидан бўлган. Мустақиллик давригача тош айлантирилган хароба ҳолатда эди. 1995 йилдан 2015  йилгача Андоқ қишлоғи фуқаролари томонидан ҳашар йўли билан обод қилиниб мақбара қурилган.

 

АБУЛ ҚОСИМ ЎҒЛИ МУХАММАД ШАРИФ ШАВҚИЙ КАТТАҚЎРҒОНИЙ ЗИЁРАТГОҲИ

  1. Зиёратгоҳ номи ва манзили: “Хўжа Абдураҳмонота”. Каттақўрғон тумани Олмазор маҳалласи Абулқосим қишлоғи.
  2. Зиёратгоҳ тарихи: Мухаммад Шариф Шавқий 1785 йил Каттақўрғон ҳудуди Алижон қишлоғида туғилган. 1815 йилда Бухоронинг Ғиждивон мадрасасида таҳсил олиб Каттақўрғонга қайтган. Муҳаммад Шариф Шавқий умрининг охиригача Алижон қишлоғида мактабдорлик хизматида бўлди ва ўз ижоди билан ХIX асрда ўзбек адабиётида муҳим мавқе тутган.

Шоир ўзбек, араб ва тожик тилларида яратган шерларида маърифатни улуғлаб жаҳолат ва зулматни қоралади. Халқни тўғри йўлга бошлашни бурч деб билган. ХIX асрда Рахматулло Вохид ўзининг 1871 йилдаёзган “Тухфатул Аҳбоб” китобида Шавқий ҳақида ёзади. “Кекса киши экан. Каттақўрғон шаҳрида таҳсил олган. Шеърни зўр эҳтирос билан ёзган. Ўзбек, тожик ва араб тилларида кўп шеърлар ёзган ва девон тузган “Мухтасар ал-Виқоя” китобини шарҳлаб назм этган. Кўрганлардан англашимизча ҳушмуомила ва жуда самимий экан”. Шавқийнинг мероси бой. Араб грамматикасига доир “Рисолаи – кифоя ва миратун нахв”ларини ёзган Шавқий асарларини айрим намуналари Ўзбекистон Республикаси  Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланмоқда.  1861 йил вафот этган. “Хўжа Абдураҳмонота” қабристонида дафн этилган.

  1. Зиёратгоҳнинг меъморий услуби: Шавқий зиёратгоҳи иккита мақбарадан иборат бўлиб биринчиси Мухаммад Шариф Шавқий қабри иккинчиси ХўжаАбдураҳмон ибн Авфнинг рамзий қабри. Мақбара шарқона услубда қурилган.

Зиёратгоҳнинг бугунги ҳолати: 1973 ҳашар йўли билан Шавқий домла қабри қайта бунёд қилинган.

 

Саид Жалолиддин бобо зиёратгоҳи

  1. Зиёратгоҳ номи ва манзили:  “Саид Жалолиддин ота” Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарча Дўстлик маҳалласи. Саид Жалолиддин ота халқ қабристони ўртасида жойлашган.
  2. Зиёратгоҳ тарихи: Ривоят қилишларига қараганда бу улуғ инсон келиб чиқиши Арабистонлик бўлиб, Фотима онамиз авлодларидан экан. IX асрда яшаб ўтганлар. Ислом динини тарғиб қилиш мақсадида юртимизга келиб, Бухородан Самарқандга кетаётиб шу ерда шаҳид бўлганлар ва буерга дафн қилинганлар. Шундан бери бужой “Саид Жалолиддин” қабристони деб аталади. 

Бино пишган ғиштдан иборат, гумбазли девори бир метр кенгликда бўлиб ҳижрий 1434 милодий 2013 йил баҳоридан таъмиришлари бошланиб, қўшимча учунчи девор қурилган. Ҳижрий 1435 милодий 2014 йилда таъмиришлари тўлиқ тугаллаганди.

2015-2019 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM