KPI бўйича навбатдаги учрашувлар Каттақўрғон туманида ўтказилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Давлат бошқаруви тизимига замонавий, инновацион усул ва воситаларни кенг жалб этган ҳолда давлат фуқаролик хизматчиларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда амалга оширилаётган фаолият натижадорлигини белгилаш юзасидан вилоятдаги барча туман ва шаҳар ҳокимликларида KPIни жорий этиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилмоқда.  
Зеро, бугунги кунда натижадорлик ва самарадорлик барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий мезонига айланмоғи лозимдир.


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали томонидан KPI бўйича навбатдаги учрашувлар жорий йилнинг 04 ноябрь кунлари Каттақўрғон туманида ўтказилди.
Ушбу учрашувлар туман ҳоким ўринбосарларининг дастлабки кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда улар фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш, KPI – энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тушунчаси, унга қўйилган талаблар, ҳоким ўринбосарлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари, ҳозирги кунда KPIни жорий этишдаги муаммолар, ҳоким ўринбосарлари фаолиятини KPI бўйича ҳисоблаш рейтинги ва уларни аниқлаш мезонлари тўғрисида батафсил тушунча бериш мақсадида ташкил этилди.

Шунингдек, туман ҳокимлари ўринбосарларига  бугунги кунда Республика бўйича тажриба сифатида KPI тизими жорий этилган туман ва шаҳарларнинг 2020 йил 9 ойи давомидаги дастлабки рейтинги таништириб ўтилди.
 

Учрашувлар сўнггида тўртта сектор раҳбарлари фаолиятига ҳам келгусида KPI баҳолаш мезонлари жорий этилиши юзасидан тегишли маъсуллардан таклифлар олинди ҳамда ҳудудларда бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни юритилишида мавжуд муаммолар ҳамда ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар тингланди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM