КИЧИК КОРХОНА ВА МИКРОФИРМАЛАР РАҲБАР ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

1-КБ шакли (йиллик) Микрофирма ва кичик корхонанинг 2020 йил учун ҳисоботини 2021 йилнинг 26 февралидан кечиктирмай, хато ва камчиликларсиз eStat 3.0 тизими орқали электрон кўринишда тақдим этишларингизни эслатамиз.

Чет эл инвеститсиялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхона ва ташкилотлар 2021 йилнинг 26 мартидан кечиктирмасдан топширишингиз лозим.

Мансабдор шахсларнинг Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган Давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузуши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Тақдим этиладиган ҳисобот турларини Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz, www.samstat.uz сайтининг КТЯДР саҳифасида (“Асосий саҳифаси”да “Хизматлар” саҳифасининг “шакллар рўйхати”) расмий веб-сайтларидан олишингиз ҳамда барча турдаги Давлат статистика ҳисоботларини электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда интернет орқали жўнатишингиз сўралади.

        Ҳурматли тадбиркор! Ҳисоботни ўз вақтида жўнатишни унутманг. Сизга яратилган имкониятдан фойдаланинг. Вақтингизни қадрланг.

Електрон ҳисобот – қулай, тезкор ва самарали.

   

Каттақўрғон  туман статистика бўлими

Мурожаат  учун телефонлар (66) 2304557

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM