“ЁШЛАР ФОРУМИ” КАТТАҚЎРҒОНЛИК БАРЧА ЁШЛАРНИ КУТИБ ҚОЛАМИЗ!

2021 йил 21 январ куни соат 09:00да Каттақўрғон тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида  ёшларнинг таклиф ва истакларини ўрганиш, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш, уюшмаган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ва иш билан таъминлаш, ёшларни маданият, санъат, китобхонлик, ахборот технологиялари тўгараклари ҳамда спорт ва ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига жалб қилиш мақсадида“Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша” шиори остида “Ёшлар форуми” бўлиб ўтади.
“Ёшлар форуми”да туман ҳокими билан ёшларнинг учрашуви ўзаро очиқ мулоқот шаклида  бўлиб ўтади. 
  Барча каттақўрғонлик ёшларни ушбу “Ёшлар форуми”га таклиф қиламиз.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2021 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM