ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТ БАРҚАРОРЛИГИ кўп жиҳатдан эл орасидаги зиёлиларнинг ташаббускорлигига боғлиқ
22.02.2019 - 17:05Бугун халқимиз орасида тобора урчиб бораётган турли иллатлар, кўнгилсиз ҳодисалар, оилавий ажримлару ким ўзарга тўй-тантана қилишлар маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг бузилишига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмаяпти. Айни ҳолатларга томошабин бўлиб туриш нафақат давлат идоралари раҳбарларига, балки фаровон турмушимизга ўзини дахлдор, деб ҳисоблаган фаоллар, ижодкору зиёлиларга ярашмайди. Демак, лоқайдлик ва бефарқликка чек қўйишнинг вақти келди...