Мурувват ва эътибор кўрсатилди

Image_tadbir: 
[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Жорий йилнинг 23 февраль куни ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги Кадан қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф этишга қаратилган учрашувда бўш иш ўринлари бўйича ҳам кўргазма  ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган 400 га яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари, маҳаллалардан ташриф буюрган уюшмаган ёшлар, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни тугатиб келган ёшлар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари, ишсизлар, жазо муддатини ўтаб қайтган фуқароларга очиқ мулоқот ўтказилди. 

Йиғилишда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят ишчи гуруҳи аъзолари сўзга чиқиб, ёшларда ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ўрни, масъулияти ва мажбуриятини кучайтириш, ўсиб келаётган авлодни турли салбий кучлар таъсиридан ҳар томонлама ҳимоялаш чораларини кўриш, жойларда дахлдорлик, огоҳлик, ҳушёрликни ошириш ва бошқа долзарб масалалар тўғрисида гапириб ўтди. Тадбир давомида “Адашганлар” номли видеоролик намойиш қилинди.

Корхона ва ташкилотлар томонидан намойиш этилган бўш иш ўринлари кўргазмасида 35 нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилиб, уларнинг барчасига шу куннинг ўзида ишга қабул қилинганлик тўғрисидаги буйруқлар расмийлаштирилди.

Ташкил этилган “Китоб савдо ярмаркаси” да иштирокчилар 50 ортиқ ўзлари ёқтирган бадиий китобларини харид қилдилар.

Тадбир давомида тушган мурожаатлар рўйхатга олиниб, уни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM