Ҳоким халқ билан мулоқотда бўлди

Image_tadbir: 

туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов Ёнбошсой қишлоғида сайёр қабул ўтказди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади. Шу муносабатдан туман ҳокими бошчилигида вилоятдаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, тумандаги барча масъул раҳбарлар иштирокида аҳолининг муаммолари эшитилди.

Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони аҳоли билан яқин мулоқотда бўлиш, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ёнбошсойда ўтказилган сайёр қабулда ҳудуд ҳамда унга ёндош қишлоқлар аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, таълим ва тиббиёт сингари долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, пенсия, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, электр энергияси таъминотидаги муаммоларга оид бўлди.

- Қишлоғимиз туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашган, - дейди Намоз Хидиров. - Бир икки йилдан буён табиат инжиқлиги боис ҳудуддаги лалмикор ерларда деҳқончилик қилишда муаммоларни юзага келтирмоқда. Ҳатто сув танқислиги боис томорқалардан фойдаланишда ҳам етарлича мураккабликларни келтириб чиқармоқда. Бу борада туманимиз ҳокими мавжуд имкониятларни ишга солиб, муаммоларга ечим топиш йўллари ҳақида ўз таклифларини бериб, масъулларга топшириқлар берди.

Шунингдек,  қабул давомида аҳолини қийнаб келаётган бир қатор муаммоларга ечим қилинди.

2015-2019 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM