Истиқболли лойиҳалар

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Маълумки, туманда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбикорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ўз бизнесини амалга оширишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш орқали янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги "Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан туман ҳокимининг қарорига кўра Пайшанба шаҳарчаси А.Навоий маҳалласи Оромгоҳ кўчасидаги туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган 1,65 гектар майдонда "Кичик саноат зонаси" ташкил этилди.

Кичик саноат зонасида бўлиб, амалга оширилиши кўзда тутилаётган лойиҳалар билан танишиш жараёнида бу борада манзилли ишлар амалга оширилаётганлигининг гувоҳи бўлдик. Ҳозирда умумий қиймати 15 млрд. 740 млн.сўмлик 9 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Айни пайтда "Батон, булка маҳсулотлари" масъулияти чекланган жамияти томонидан нон ва нон маҳсулотлари, "Озод голд нон" масъулияти чекланган жамияти томонидан мих ишлаб чиқариш цехи фаолияти йўлга қўйилган. 

Кичик саноат зонаси ҳудудида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар орасида "Кобалт бизнес" хусусий корхонаси томонидан автомобилларга ёқилғи-мойлаш материаллари ҳамда бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, 1 йилда ўртача 5 мингта аккумлятор ишлаб чиқаришга ихтисослашган ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши ишлари якунланиш арафасида.

Тадбиркор Анваржон Убайдуллаев томонидан ташкил этилаётган электродвигателларни таъмирлаш йўналишидаги лойиҳа ҳам ишга туширилиш арафасида.

- Маҳаллий шароитда мебель ишлаб чиқаришни ташкил қилаяпмиз, - дейди Фарҳод Жўрабоев. - "Бунинг учун Россиядан қиймати 280 млн.сўм миқдоридаги замонавий мебел ишлаб чиқариш ва пресс¬лаш ускуналарини келтириш устида иш олиб бораяпмиз. Ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган ошхона ва хонадон мебеллари янги технологик ускуналардан фойдаланиб тайёрланади. Маҳсулотларимиз ўта силлиқлилиги, чидамлилиги, сув ўтказмаслик хусусиятига эга эканлиги, юмшоқлиги, кўриниши жиҳатидан чиройлилиги  ва узоқ вақт давомида ўзининг шаклини ўзгартирмаслиги билан аввалги мебель маҳсулотларидан тубдан фарқ қилади. Тайёрланадиган мебеллар ўз рангини йўқотмайди, оддий мебелларга нисбатан 5 баробар узоқ муддатга хизмат қилади. Бу турдаги мебеллар ишлаб чиқариш учун қурилиш материаллари танлашда маҳаллий шароитда етиштириладиган ёнғоқ, олча, ўрик дарахтларидан фойдаланамиз. 

Ҳудудда жорий йилда ишга туширилиши кўзда тутилган чарм пойафзал, колбаса маҳсулотлари альюминий профилли эшик ва ромлар ҳамда   қандолатчилик маҳсулотлари  ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши ҳам жадал давом эттирилмоқда.

Ушбу лойиҳаларнинг тўлиқ амалга оширилиши натижасида ташкил этилаётган кичик саноат зонасида яқин келажакда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш салмоғи ортади. Шу билан биргаликда 90 яқин янги иш ўринлари яратилади.  Кичик саноат зоналари ташкил этилишининг афзалликлари шундаки, бу ҳудудда тадбиркорлик субъектларининг коммуникация тармоқларига уланиши жуда осон кечади, транспорт воситалари келиб кетишининг яхшилиги боис ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сотишда дуч келинадиган муамолар тўлиқ бартараф этилади. Ҳудуда фаолият олиб бориш учун қўшимча имтиёзларнинг жорий этилиши тадбиркорлик субъектларини тез оёққа туриб олишлари учун катта имкониятлар яратади.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM