Аёл борки - олам мунаввар

Image_tadbir: 

Аёл - миллат келажаги, ҳаёт давомчиси. Хотин-қизлари эъзозланган, қадрланган юртнинг бугуни ва эртаси фаровон бўлади. Аёл меҳнати билан жамият тўлақонли ривожланади, тараққий этади. Шунинг учун мамлакатимизда хотин-қизларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилиб, уларнинг оғирини енгил қилишга катта эътибор қаратилмоқда.

Бугун туманимизда ҳам Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчиларини туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов қизғин қутлаб, оилавий тинчлик ва хотиржамлик тилади.

Айтиш керакки, хотин-қизлар манфаатини ҳимоя қилиш масаласи бугун мамлакатимизда энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Айниқса, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, касаначилик, оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, фарзандлар тарбияси, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган ишлар кўлами жамиятда хотин-қизларимиз ўрнини яна бир карра намоён этади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, туман аҳолисининг 49,3 фоизи ёки 131 минг 700 тага яқинини, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбар ходимларнинг 60 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади. Улар орасида 1 нафари Олий Мажлис Сенати аъзоси ва 7 нафар депутатларимиз ҳам бор. Хотин-қизларимиз ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг барча соҳаларида самарали меҳнат қилиш билан бир қаторда фарзанд тарбияси ва оила мустаҳкамлигини таъминлашда ҳам алоҳида эъзозга лойиқ. Опа-сингилларимизнинг турмуш шароити, ҳаёт тарзи ва қизиқишларини ўрганиш биз учун кундалик вазифага айланган. Маҳаллаларга, ўқув муассасаларига борамиз, жойларда хотин-қизларга яратилган шарт-шароитлар билан танишамиз, уларни ўйлантираётган масалаларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик ташаббусларига кўмаклашиш, уларнинг бандлигини ҳамда жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини таъминлаш борасида жойлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор берилмоқда. Шундай тадбирларимиз орқали ўтган йилда 64 нафар опа-сингилларимиз ишли бўлди. Кам таъминланган оилаларга моддий кўмак берилиб, ногиронлиги бўлган 16 нафар хотин-қизларга бошланғич бадаллари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тўланиб, намунавий лойиҳалар асосида қурилган арзон уй-жойлар билан таъминланди. 

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда тадбиркорлар учун мисли кўрилмаган имкониятлар яратилмоқда. Қувонарлиси, туманимиз миқиёсида ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларимиз сони йил сайин ортиб бормоқда. Биргина ўтган йилнинг ўзида 132 нафар хотин-қизлар тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиб, 15  нафар хотин-қизлар ҳунармандчиликка ва 8 нафар хотин-қизларимиз эса касаначиликка жалб қилинди. Мавсумий пилла етиштириш ишларида 3 084 та хонадон бекалари иштирок этди. Хотин-қизларимизга банклар томонидан 120 млн. сўмлик имтиёзли микрокредитлар ажратилиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун имкониятлар яратилди. 

Байрам муносабати билан туман ҳокимлигининг ташаббусига кўра 4 та секторлар ҳудудида хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилди.

2015-2019 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM