Томорқангиз ободми?
09.03.2019 - 15:57Юртимизда аҳоли турмуш тарзи, ҳаёт даражаси ва фаровонлигини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар кўлами тобора кенгаймоқда. Бугун қишлоқларни кезган кишининг кайфияти кўтарилади. Зеро, эзгу ният, иштиёқ ва зўр ғайрат-шижоат билан уй қураётган, ерга меҳр бериб ишлаётган, ундан мўл ҳосил олиб даромадини ошираётган, оила, маҳалла ва эл-юрт дастурхонининг тўкин бўлишига муносиб ҳисса қўшаётган юртдошлармизга ҳавас қилсак арзийди.