Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг навбатдаги йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтади

Image_tadbir: 

Жорий йил 30 март куни соат 17:00 да Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтади. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши режалаштирилмоқда:
1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в.в.б. Э.Рахимовнинг “Туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш, Васийлик Кенгашини тайинлаш, шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилганларга бир марталик моддий ёрдам ва субсидиялар ажратиш тўғрисида”ги ахбороти.
2. Туман ҳокими ўринбосари Н.Санақуловнинг “Туманда “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахбороти.
3. Туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Пулатовнинг “Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастурининг ижро этилиши, шунингдек, “маҳаллабай" ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи.
4. Туман Адлия бўлими бошлиғи Ў.Ҳакимовнинг Адлия бўлими томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилояти бошқарамаси Каттақўрғон тумани филиали бошлиғи в.в.б. М.Очиловнинг “Тумандаги айрим уй-жойларга эгалик ҳуқуқини белгилаш тўғрисида” ги ҳисоботи.
6. Туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи в.в.б. Ж.Жахоновнинг “Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан 2020 йил давомида олиб борилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи.
7. Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг 2021 йил 10 мартдаги 131-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

8. Бошқа масалалар.
Азиз тумандошлар! Агар сизда ушбу масалалар юзасидан саволлар, фикр-мулоҳаза ва таклифлар бўлса, марҳамат, қуйидаги телеграмм рақами (+99894 259-00-30) га ёзиб юборишингиз ёки +99894 2590030 телефон рақамига соат 09-00 дан кеч соат 18-00 гача қўнғироқ қилиб, ўз муносабатингизни билдиришингиз мумкин.
Сиз берган таклиф ва билдирган фикр-мулоҳазаларингиз Кенгаш томонидан қабул қилинаётган сессия қарорларида албатта ўз ифодасини топади.

 

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши

2015-2021 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM