БУГУН - ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ
15.10.2019 - 18:37Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 15 октябрь санасини “Халқаро қишлоқ аёллари куни“ сифатида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу иш республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш, улар учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижаларидан биридир.