Мақсад одамлар хотиржамлигини таъминлаш

Бугунги кунда замонавий технологиялар ёрдамида фуқароларнинг уй-жойи ва мол-мулкини, уларнинг хавфсизлигини таъминлашга кенг имкониятлар яратилди.
Ўз хонадони ва мулкининг дахлсизлигини истаган ҳар қандай киши қўриқлаш хизмати имкониятларидан тўлиқ фойдаланиши мумкин. Бунда сизга Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси 5-алоҳида отряд шахсий таркиби яқиндан ёрдам беради.
Ҳозирги кунда бизга ишониб топширилган объектларнинг ишончли муҳофаза қилиниши натижасида бир қатор ютуқларни қўлга киритмоқдамиз. Отрядимиз ходимлари томонидан туман аҳолиси ўртасида керакли тарғибот-ташвиқот ишларининг олиб борилиши натижасида фуқароларнинг уйида ҳеч қандай ҳужжатларсиз сақланаётган 2 та ов милтиғи аниқланиб, белгиланган тартибда топширтирилди. Шунингдек, бизларга қўриқлаш ишониб топширилган объектлардан бир неча бор рангли металлар, қурилиш ашёлари ва уй-рўзғор буюмлари олиб чиқиб кетилаётган ҳолатларда қонунбузарлар ходимларимиз томонидан ушланиб, расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида жазо тайинлаш учун судларга юборилди.
Асосий мақсадимиз эл-юрт осойишталиги, осмонимиз мусаффолиги йўлида содиқ хизмат қилишдан иборат.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM