БУГУН - ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 15 октябрь санасини “Халқаро қишлоқ аёллари куни“ сифатида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу иш республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш, улар учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижаларидан биридир.

Маълумот учун: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабридаги 62/136-сонли йиғилишида 15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари куни” деб расман эълон қилинган. Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида мазкур сана халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

2015-2020 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM