КАТТАҚЎРҒОН ЮКСАЛИШ ЙЎЛИДА
26.05.2020 - 00:47Каттақўрғон тумани республикадаги кўҳна туманлардан бири.Туманда 69 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бўлиб, улардаги 61,7 мингта оилада 273,3 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Бундан уч-тўрт йил олдин туманда энг катта муаммо – ишсизлик эди. Шу боис тумандан мавсумий 30-35 минг одам хорижга чиқиб ишлашга мажбур бўларди. Бу меҳнат ресурсларининг тенг ярми, дегани.