Каттақўрғонга 4 дона пахта териш машиналари келтирилди
17.08.2020 - 16:27Деҳқонларимиз йил давомида қилган меҳнати самарасини кўрадиган, таъбир жоиз бўлса, ғалвирни сувдан кўтарадиган дамлар тобора яқинлашмоқда. Ушбу масъулиятли мавсумга Самарқандда ҳам қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Жорий хўжалик йилида вилоятимиз пахтакорлари томонидан мавжуд 75 минг 580 гектар ер майдонга экилган чигитнинг Султон, Бухоро-102, Омад, С-8286, Порлоқ-1 навларидан 215 минг 500 тонна пахта хом ашёси ишлаб чиқариш учун пухта замин хозирланди.