Каттақўрғон туманида яна бир ёшнинг муаммоси ҳал этилди
27.10.2020 - 16:06Туманда истиқомат қилувчи С.Мусаева кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган қизи Садоқат Ёвқочованинг ниҳоят тўртинчи йил деганда орзуси ушалиб, олийгоҳ талабаси бўлиш бахтига етишганидан хурсанд бўлди. Лекин, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университети талабаси бўлишга эришган қизининг тўлов-контракт пулини тўлашга имконияти етишмасди. Шунинг учун у бу муаммони бартарф этишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.