АББОСГА ОЛТИН МЕДАЛ МУБОРАК БЎЛСИН!
15.09.2021 - 11:59Каттақўрғон фарзанди, Самарқанд давлат университетутининг спорт фаолияти ва санъат факультети талабаси Аббос Равшанов спортнинг шашка тури бўйича Болгариянинг Кранево шаҳрида пара-спортчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритиб, олтин медални соҳибига айланди. Аббосжонни жаҳон чемпиони бўлгани билан туман аҳли номидан табриклаймиз. Бу каби ютуқлари давомли бўлсин!