Чиқиндидан даромад қилса бўлади
08.02.2023 - 08:44Юртимизда маиший ва қаттиқ чиқиндиларни ташиб кетиш «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси зиммасига юклатилган эди. Бироқ сўнгги йилларда чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш муаммо пайдо бўлгач, Президентимизнинг 2020 йил 29 сентябрдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, бу соҳага тадбиркорларни жалб қилган ҳолда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бошланди.