МУНОСАБАТ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги томонидан блогер Шухрат Шон ўзининг муаллифлик қилаётган “HAQIQAT OVOZI” ютуб каналида Каттақўрғон тумани “Омонкалхат” МФЙ Ҳусниобод қишлоғида яшовчи фуқаро Жаниев Рахматнинг мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, туман ҳокимининг 2005-йил 27-октабрдаги 613-Қ-сон қарори билан тумандаги У.Юсупов номли массивидан майдони 2,0 га ер участкаси фуқаро Т.Жаниевнинг отаси М.Жаниевга боғдорчилик учун ажратилган.

Аммо, марҳум М.Жаниев туман ҳокимининг юқорида кўрсатиб ўтилган қарори билан ажратилган майдони 2,0 га ер участкасидан узоқ йиллар давомида мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиб келганлиги, хусусан туман ҳокимининг кўрсатиб ўтилган қарорини давлат рўйхатидан ўтказмаганлиги, ердан фойдаланиш билан боғлиқ солиқ ва бошқа умуммажбурий тусга эга бўлган бошқа тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги, Статистика ҳамда бошқа тегишли ташкилотларга умуман ҳисоботларни топширмаганлиги инобатга олган ҳолда туман ҳокимининг 2020-йил 19-ноябрдаги 1039-Қ-сон қарори билан туман захираси ерлари ҳисобига қайтариб олинган.

Фуқаро Т.Жаниевнинг юқорида кўрсатиб ўтилган туман ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги аризаси бир неча бор судларда кўрилиб, ушбу ариза қаноатлантиришдан рад этилган.

Шу билан бир қаторда, фуқаро Т.Жаниев ва туман ҳокимлиги ўртасидаги низога сабаб майдони 2,0 га ер участкаси 15 та лотга бўлиниб, E-auksion.uz платформаси орқали савдосига чиқарилган ва шундан 5 таси фуқаролар томонидан сотиб олинган.

Фуқаро Т.Жаниевга тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ўзи ҳам auksion.uz платформаси орқали сотиб олиш тўғрисида бир неча маротаба тушунтиришлар берилган.

Фуқаро мурожаатига нисбатан блогердан ушбу мавзуни тўлиқ тушунмасдан, тегишли мутассаддилар изоҳи олмасдан, бир томонлама ёндошмаслигини тавсия қиламиз. 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM