Зироатчилик машварати

Image_tadbir: 

Туман ҳокимлигида 2019 йил ҳосили учун парваришланаётган ғалла майдонларини азотли минерал ўғитлар билан биринчи озиқлантириш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ишлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, фермерлар иштирок этган йиғилишда туманда ғалла парваришининг бугунги аҳволи, зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама этилди. Озиқлантирилган майдонларни пешма-пеш суғориш, ирригация-мелиорация ишининг бажарилиши юзасидан мутасадилар ва фермер хўжаликлари раҳбарларига зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Абдимажид Нурқулов иштирок этди.

2015-2019 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM