ЧОРШАНБА ТАДБИРКОРЛАР ВА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ КУНИ: «20 МИНГ ТАДБИРКОР - 500 МИНГ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИС» ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ.
17.05.2023 - 21:25Каттақўрғон туманида тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилмоқда. Тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни тезкор бартараф қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда ҳафтанинг чоршанба кунида тадбиркорлар қабули ташкил этилиб, уларни қийнаб келаётган, фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.