НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЧАҚИРИЛМОҚДА

Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессиясини чақириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

I. Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси 2021 йилнинг 24 июль куни соат 17:00 да туман ҳокимлиги мажлислар залида чақирилсин.

Белгилансинки, пандемия даврида мамлакатимизда карантин чора-тадбирларига амал қилинаётганлигини инобатга олиб, сессия иши карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ўтказилишини таъминлансин.

II. Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1. Тумандаги судлар фаолиятининг 2021 йил ярим йиллик якунлари тўғрисида.

2. Туманда 2021 йилнинг I чораги мобайнида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 24 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисининг 16-сонли баённомаси 7-банди ижросини таъминлаш бўйича ягона онлайн тизимига маълумотларни киритилиши юзасидан қилинаётган ишлар тўғрисида”ги юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида.

3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Пўлатовнинг “Туманда камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича махаллабай асосда “Йўл хариталари”ни тасдиқлаш масаласи.

4. Туман ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ж.Баратовнинг туманда инвестициялар жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида

5. Туман Адлия бўлимининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-6166-сонли Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида.

6. Туман Санитария эпидемилогия осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими У.Сағдуллаевнинг “Туманда COVID-19 вирусига қарши курашда профилактик тадбирлар самарадорлиги ошириш юзасидан” ҳисоботи тўғрисида.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 5 июлдаги топшириғига асосан “Халқпарвар” жамоатчилик комиссияси томонидан тумандаги кўп қаватли уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш борасидаги ишларнинг бориши тўғрисида

8. Бошқа масалалар

9. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 34-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини мувофиқлаштириб бориш халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири М.Тешаев зиммасига юклатилсин.

Ж.Насриддинов туман ҳокими.        

Image_elon: 
[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]
2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM