Мактабгача таълим ташкилотларида куз-қиш мавсумига тайёргарликни кучайтириш масаласида йиғилиш ўтказилди
06.11.2020 - 21:01Каттақўрғон туман ҳокими в.в.б. Қиличбек Худойбердиев ва Президент халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Зокирхон Абдуллаевлар мактабгача таълим ташкилотларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасидаги ҳолат билан танишиш мақсадида туман 1-сектор ҳудудидаги Мўндиён, Қирғиз, Жонкел ва Валижон маҳаллаларида ўрганиш ўтказди.