Кечиримлилик халқимизга хос одат

Image_tadbir: 

Туман ҳокимлигининг мажлислар залида жиноят содир этиб, яшириниб юрган фуқароларнинг оила аъзолари билан учрашув, очиқ мулоқот ўтказилди

    Тадбирда туман ҳокимлиги,  вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси масъул раҳбарлари, туман прокуратураси ва ИИБ раҳбар ходимлари ва кенг жамоатчилик ҳамда суд идоралари ходимлари жиноят содир этгач, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган фуқароларнинг оила аъзолари ва яқинлари билан яқиндан мулоқот ўтказди. 

    Мулоқотларда қидирувдаги шахсларнинг яқин оила аъзоларига республикада олиб борилаётган сиёсат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидаги ислоҳотлар, давлат раҳбари томонидан қабул қилинган афв фармони, Сенат томонидан қабул қилинган «Амнистия тўғрисида»ги қарор, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириш юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

   Қидирувдаги шахс агарда Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида яширинган бўлса, ҳеч қандай тўсқинликларсиз ватанига қайтиши, уларни соғлом ҳаёт кечиришларини таъминлаш, адашиб бу йўлга кириб қолган фуқароларга қонуний енгилликлар бериш, фуқаролик паспорти йўқолган ёки амал қилиш муддати ўтган бўлса, коньсуллик элчихоналаридан ватанга қайтиш гувоҳномаларини расмийлаштириб беришда амалий ёрдам кўрсатилиши, оилавий, моддий аҳволи инобатга олиниши, ўз айбига чин кўнгилдан пушаймон бўлса, озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланмаслиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

        - Мен ҳам шу фуқаролар сингари қидирувда эдим дейди, - Нисбат маҳалласи Нисбат қишлоғида яшовчи фуқаро  Гулшан Қучқорова.  – Ҳукуматимиз томонидан бериладиган имтиёз, кечиримлилик каби ғамхўрликдан миннатдорман. Эндиликда ўз ҳаётимни тўғри йўлга қуйиб ҳукуматимиз ва жамоатчилик олдида менга билдирилган ишончни оқлайман.

      Йиғилишда иштирок этган қидирувдаги шахсларнинг оила аъзолари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишиб, қонуний тушунчалар олишди.

2015-2022 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM