Сайёр қабулда 87 та мурожаат тингланди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туман ҳокими в.в.б. Қиличбек Худойбердиевнинг навбатдаги сайёр қабули туман ҳокимилиги маданият бўлими концерт залида ўтказилди.

Сайёр қабулда 87 нафар фуқаронинг ҳар бири туман раҳбарига “дарди”ни айтиб, масалага ижобий ечим сўради. 

Қабулда туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, туман ташкилотлари иштирок этиб, ҳар бир мурожаат мутасаддилар иштирокида шу ернинг ўзида ечими бўйича муҳокама этилди.

Фуқаролар асосан коммунал хизмат, уй-жой, тадбиркорлик фаолияти учун ер ва кредит ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли тиббий хизматдан фойдаланиш масалалари бўйича мурожаат қилди.

Ўрганиш талаб этадиган масалалар юзасидан аниқ муддат белгиланиб, сайёр қабулдаги мурожаатларнинг натижаси икки кундан сўнг мутасаддилардан сўралиши маълум қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM