КАТТАҚЎРҒОНЛИК 56 НАФАР ЎҚУВЧИГА ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
25.06.2021 - 14:292020-2021 ўқув йилида Каттақўрғон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларини 3834 нафар ўқувчи битириб, мустақил хаётга илк қадамларини қуйишди. Мактаб битирувчиларининг 53 нафарига олтин медаль олиш насиб этди. Шундан 6 нафари ўқувчи муддатидан олдин талаба бўлиш бахтига эришди.