Ҳурматли  тадбиркорлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 12 июлдаги “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4453-сонли фармони

 

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг ПФ-4453-сонли Фармони билан, 65 та давлат статистика ҳисоботлари шаклларини қисқартириш ва 23 та давлат статистика ҳисоботларининг тақдим этиш даврийлигини қисқартириш белгилаб қўйилди.

  Жумладан, кичик тадбиркорлик субъектлари учун ҳисоботлар тизими сезиларли даражада қисқартирилмоқда. Бунда, микрофирмалар томонидан бир йилда 4 марта ўрнига фақат 1 марта, фермер хўжаликлари томонида 5 марта ўрнига йилда 3 марта ҳисоботлар тақдим этилади. 

 Шу билан бирга, Президент фармонига мувофиқ,  12 та ҳисобот тури бўйича 2012 йилнинг ўзиданоқ ўзгаришлар киритилиши белгиланган. Яъни 2012 йилнинг 2 ярим йиллигидан бошлаб 7 та ойлик ҳисоботлар чоракликка ўтказилиб, улар энди ҳар чорак якунлари бўйича тақдим этилади 3 та чораклик ҳисоботлар эса янги соддалаштирилган шакллар асосида фақат 2012 йил якунлари бўйича тақдим этилди 2 та мавсумий ҳисоботлар энди бутун бир давр мобайнида эмас, балки мавсум боши ва охирига тақдим этилади холос. Шунингдек, мазкур фармон билан  2013 йилдан бошлаб микрофирмаларнинг фақат йиллик ҳисобот тақдим этишлари, унинг ўрнига микрофирмаларда танлама кузатувларни ўтказиш тартиби белгилаб қўйилди.

 

Каттақўрғон  туман статистика бўлими

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM