СТАРТАП ЛОЙИҲАЛАР ЁШЛАР КЕЛАЖАГИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Самарқандда ўтказилган "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остидаги фестиваль доирасида "Regal palace" меҳмонхонаси ҳовлисида '''Ҳоким ва ёшлар'' учрашуви ўтказилган эди. 

Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов томонидан "START-UP" лойиҳалари ғолибларини тақдирлаш маросимида туманимиздаги "Янги авлод" ўқув маркази раҳбари Абдували Иргашов биринчи ўринга лойиқ топилиб, 202 миллион сўмлик махсус чек билан тақдирланган эди.

Шунинг натижаси ўлароқ Ёшлар ишлари агентлиги томонидан YAMATO IT AKADEMIYASIga 60 комплект компютер жамланмалари олиб келинди ва туманимиз ёшлари ихтиёрига топширилди. 

Бу эса туманимиз ёшларини IT соҳасида етук кадр бўлиб етишиши учун хизмат қилади. 

Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM