ҲОКИМ ЯНГИ ОЧИЛГАН ОЛИЙГОҲДА БИРИНЧИ ДАРСНИ ЎТДИ
14.09.2021 - 15:59Бугун Каттақўрғон шаҳрида Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалида янги ўқув йилининг очилиши бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов, Каттақўрғон туман ва шаҳар ҳокимлари, кенг жамоатчилик, филиалнинг ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.