ҲОКИМ ЯНГИ ОЧИЛГАН ОЛИЙГОҲДА БИРИНЧИ ДАРСНИ ЎТДИ

 

   Бугун Каттақўрғон шаҳрида Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалида янги ўқув йилининг  очилиши бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов, Каттақўрғон туман ва шаҳар ҳокимлари, кенг жамоатчилик,  филиалнинг ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

  Маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов филиал жамоаси ва талабаларини ҳамда  Каттақўрғон халқини бугунги ажойиб кун- Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалини очилиши билан муборакбод этди. Шунингдек,