Саноатда маҳаллийлаштириш ва кооперацияни кескин кенгайтириш масалалари муҳокама этилди
18.09.2019 - 09:03Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 сентябрь куни саноатни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда фаол инвестиция сиёсати юритилаётгани, ташқи савдо ва валюта операциялари эркинлаштирилгани натижасида соғлом рақобат муҳити, ҳақиқий бозор иқтисодиёти шаклланмоқда.