Тадбиркорлар мурожаати тингланди
21.09.2019 - 12:17Каттақўрғон туман ҳокимлиги мажлислар залида республика Марказий банки раиси ўринбосари Бобур Абубакиров иштирокида тасдиқланган режа асосида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда республика, вилоят ва туман тижорат банклари вакиллари ҳамда туманимизда фаолият олиб бораётган кредит масалаларида муаммоси бор тадбиркорлар ва банкдан кредит маблағи олиб тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар иштирок этдилар.