Тадбиркорлар мурожаати тингланди

Каттақўрғон туман ҳокимлиги мажлислар залида республика Марказий банки раиси ўринбосари Бобур Абубакиров иштирокида тасдиқланган режа асосида сайёр қабул ўтказилди.
    Сайёр қабулда республика, вилоят ва туман тижорат банклари вакиллари ҳамда  туманимизда фаолият олиб бораётган кредит масалаларида муаммоси бор тадбиркорлар ва банкдан кредит маблағи олиб тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар иштирок этдилар.

   -  Анча йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланаман, сайёр қабулда кредит олиб ишимни кенгайтириш мақсадида туманда фаолият кўрсатаётган банк муассасасига қилган мурожаатимга нисбатан сускаштлик билан қаралаётгани тўғрисида мурожаат қилдим,- дейди тадбиркор Сойиб Нортўраев. - Менга кредит маблағи ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг тадбиркорлик  масалалар бўйича қилган мурожаатлари тингланиб, уларнинг ечими бўйича ҳудудий тижорат банкларига қатъий топшириқлар берилди.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM