Юксак марраларга эришамиз
04.02.2020 - 20:14.
Каттақўрғон туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида судьяларимизнинг адолатли ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида оқлов ҳукмларини чиқараётгани ҳақида илиқ фикр билдириб, "Суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон, Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак... Ўзбекистонда судьялар қонунларнинг толмас ҳимоячилари, адолатнинг мустаҳкам устунлари бўлиши лозим" дея алоҳида таъкидлаб ўтди. Муҳтарам Президентимизнинг бу даъвати бизларни янада самарали ва адолатли ишлашга ундади.
Халқимиз қадимдан ўзининг бой маданий мероси, боқий анъаналари, амалий санъати билан донг таратган. Айниқса, ҳунармандларнинг ижод маҳсуллари ҳали-ҳануз кенг жамоатчиликни ўзига мафтун этиб келмоқда. Улар орасида ёғоч ўймакорлиги намуналари алоҳида ажралиб туради.