Янгиликлар

ЯНГИ ТАЙИНЛОВ АМАЛГА ОШИРИЛДИ:

Мирзаев Нарзулло Қувондиқович Каттақўрғон туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

У бунга қадар, «Ўздаверлойиҳа» институти Самарқанд вилоят филиали муҳандиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Келгуси ишига омад тилаймиз

ЯНГИ ТАЙИНЛОВ АМАЛГА ОШИРИЛДИ:

Аминов Баҳриддин Сунатилло ўғли Самарқанд вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг Каттақўрғон тумани филиали бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

У бунга қадар, Каттақўрғон туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Якка тартибдаги уй жойлар қурилишини мувофиқлаштириш” бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Келгуси ишига омад тилаймиз.

Сайёр қабул

Туман ҳокими А.Бахрамовнинг "Бунёдкор" маҳалласи Диринг қишлоғидаги  45-мактабда сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, туман корхона ва ташкилот бошлиқлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. Сайёр қабулда айрим муаммоларга жойида ечим топиш имконини берди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM