Сайёр қабул

Туман ҳокими А.Бахрамовнинг "Бунёдкор" маҳалласи Диринг қишлоғидаги  45-мактабда сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, туман корхона ва ташкилот бошлиқлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. Сайёр қабулда айрим муаммоларга жойида ечим топиш имконини берди.

Туман ҳокими сайёр қабулига яқин ҳудудлардан келган 50 дан ортиқ фуқароларнинг уй-жой, йўл, транспорт,кредит, тоза ичимлик суви каби ва бошқа масалалар бўйича мурожаатларини тинглаб, уларнинг ечими бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM