ХАЛҚИМИЗ ТУРМУШ ТАРЗИ КЕСКИН ЯХШИЛАНАДИ
25.09.2020 - 11:38Ер куррасидаги ҳар қандай мамлакатда аҳолининг кам таъминланган қатлами мавжуд. Шу жумладан юртимизда ҳам одамларнинг муайян қисми етарли даромад манбаига эга эмас.
Камбағаллик юртимизда кўп йиллар “ёпиқ мавзу” бўлиб келди. Жорий йил 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномада Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу ҳақда очиқ-ойдин гапирди ва тарихимизда биринчи марта камбағалликни қисқартириш устувор вазифа сифатида белгиланди.