ХАЛҚИМИЗ ТУРМУШ ТАРЗИ КЕСКИН ЯХШИЛАНАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ер куррасидаги ҳар қандай мамлакатда аҳолининг кам таъминланган қатлами мавжуд. Шу жумладан юртимизда ҳам одамларнинг муайян қисми етарли даромад манбаига эга эмас.

Камбағаллик юртимизда кўп йиллар “ёпиқ мавзу” бўлиб келди. Жорий йил 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномада Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу ҳақда очиқ-ойдин гапирди ва тарихимизда биринчи марта камбағалликни қисқартириш устувор вазифа сифатида белгиланди.
Юртбошимиз БМТнинг юксак минбаридан туриб бутун дунёга бугунга келиб Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида баралла гапириб ўтди. Нутқ давомида Президентимиз юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш, инвестиция ва бизнес муҳитини яхшилаш ҳамда замонавий инфратузилмани барпо этиш, одамларни янги касб-ҳунарларга ўргатиш ва аҳолига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилаётгани ўзининг ижобий натижаларини бераётганиНИ алоҳида эътироф этди.
Мамлакатимиздаги бу ишларни биз каттақўрғонликлар ҳам ўз кўзимиз билан кўрмоқдамиз. Тумандаги Мойбулоқ, Қўшҳовуз ва Андоқ массивларидаги фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни камбағал аҳолига ажратиб бериш, зарур жойларда артезиан ва қудуқлар қазиш орқали боғ ва иссиқхоналар ташкил қилиш ҳамда бу ерда камбағал оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш каби кўплаб амалга оширилаётган ишлар гапимни исботлаб турибди.
Бу амалга оширилаётган ислоҳотлар яқин келажакда халқимиз турмуш тарзини кескин яхши томонга ўзгартириб, ўзининг ижобий натижаларини беришига ишонаман.
 

Қиличбек Худойбердиев,
Каттақўрғон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт

ва камбағалликни қисқартириш 

масалалари бўйича биринчи ўринбосари.

  •  
2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM