Каттақўрғонда 99 нафар маҳалла жонкуярларига “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари топширилди
06.11.2020 - 20:40Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ бугун туман ҳокимлиги Маданият бўлими “Концерт зали”да ўтказилган тантанали тадбирда Каттақўрғон туман ҳокими в.в.б. Қиличбек Худойбердиев томонидан ушбу кўкрак нишонига сазовор бўлган 99 та маҳалла раислари ва ходимларига мукофотлар тантанали равишда топширилди.